Bohodir Yalangto'sh
“Баходир Ялангтўш”-XVII асрда Самарқанд амири бўлган давлат арбоби, буюк ҳарбий саркарда, Самарқанддаги Регистон ансамблига асос солган ва ундаги “Тиллакори” ҳамда “Шердор” мадрасаларининг бунёдкори амир Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги ўткир сюжетли тарихий блокбастер. Бу фильм нафақат Ўзбекистонда балки бутун МДҲ давлатлари орасида биринчи марта Голливуд стандартлари бўйича, илк бора “Виртуал продакшн” системаси асосида ягона павильонда суратга олинган. Фильмда ўзбек актёрларидан ташқари Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қатор кино юлдузлари рол ижро этган. Фильмда ўша давр тарихига оид шиддатли жанглар, сарой интригалари маҳорат билан тасвирга олинган. “Баходир Ялангтўш” фильмини бемалол миллатпарварлик, ватанга садоқат ва мардликка бағишланган киноэпопея дейиш мумкин. Қалбида миллий ғурури бўлган барча ўзбекистонликларга оилавий томоша қилишликка тавсия этамиз.